Машҳур актёр Роберт де Ниро Дубайда иқлим ўзгаришлари масаласидаги чиқишида Американи вақтинчалик ақлдан озишдан азият чекаётган мамлакат деб атади. Бу ҳақда 11 февраль, якшанба куни Associated Press агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Ўз мамлакатим, Америка Қўшма Штатлари ҳақида гапиряпман. ‘Қолоқ’ мамлакатмиз дейишни истамасдим, келинг, шунинг учун шунчаки вақтинчалик ақлдан озишдан азият чекаяпмиз деймиз», — дейди актёр.
Роберт де Ниро аввал ҳам Трамп маъмуриятини кескин танқид қилган голливудлик актёрлар қаторида эди.
Изоҳ (0)