Американинг Маршфилд шаҳри (Канзасдан 240 километрга яқин масофада) яқинидаги 44-рақамли шосседа жиддий авария юз берди. Оқибатда 60 дан ортиқ автомобилга зарар етди ва 20 га яқин машина юзага келган тирбандликда қолиб кетди. ЙТҲ ҳодисаси оқибатларини Конуэй кўнгилли ўт ўчириш жамоаси иштирокчилари дрон ёрдамида тасвирга олди, деб ёзади «Мотор».
Time’нинг хабар беришича, йўл-транспорт ҳодисасига об-ҳаво шароитлари сабаб бўлган. Полициячиларнинг сўзларига қараганда, ҳаво ҳароратининг ўзгариб туриши туфайли қор тез эриган ва яна музлаб, йўлларни муз қоплаган. Устидан ёққан қор эса вазиятни янада мураккаблаштирган.
Бу Канзас, Миссури ва Айова трассаларида йўл-транспорт ҳодисаларини юзага келтирган. Айова штатида ҳам жиддий авария юз берган. Унда 70 дан ортиқ автомобиль шикастланган.
Жами 650 га яқин авария қайд этилиб, улар оқибатида олти киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар жароҳатланган.
Изоҳ (0)