10 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Эрон, Ҳиндистон ва Покистонга амалий ташриф билан жўнаб кетади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф, Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Свараж, Покистон ташқи ишлар вазири Хаважа Муҳаммад Асиф билан учрашув ва музокаралар давомида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш ҳамда минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилмоқда.
Музокараларда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли Афғонистон бўйича халқаро конференцияга тайёргарлик кўриш жараёнини муҳокама қилиш ҳам кутилмоқда.
Изоҳ (0)