• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қонунчилик палатасида Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган қонун лойиҳалари кўриб чиқилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда палата ахборот хизмати маълум қилди.

    Фото: Қонунчилик палатаси ахборот хизмати

    Фото: Қонунчилик палатаси ахборот хизмати

    Унда депутатлар Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқди. Уларнинг қабул қилиниши ва амалиётга жорий этилиши қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга хизмат қилади.

    Хусусан, Ўзбекистон Президенти томонидан киритилган «Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

    Таъкидланганидек, суд-тергов амалиёти ва қонун ҳужжатларининг таҳлили, аҳоли билан очик мулоқот натижалари далилларни тўплаш, мустаҳкамлаш, текшириш ва баҳолаш чоғида қонунийлик ҳамда холисликни таъминлашга тўсқинлик қилувчи бир қатор ҳуқуқий бўшлиқлар мавжудлигини кўрсатди.

    Мазкур ҳолатлар фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмокда ва оқибатда, аҳолининг асосли норозилигига хамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судга бўлган ишончининг пасайишига олиб келмоқда.

    Ушбу соҳадаги тизимли камчиликларни бартараф этиш мақсадида Президентнинг «Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинганди.

    Фармон қоидаларига мувофиқ, суд-тергов фаолияти давомида фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик асосларини янада такомиллаштириш мақсадида илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда «Прокуратура тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

    Тақдим этилаётган қонун лойиҳасида Жиноят кодексининг 237-моддасига, хусусан, касбга оид ўз мажбуриятларини ҳалол ва виждонан бажараётган, жиноятчиларнинг ёки учинчи шахсларнинг манфаатлари йўлида муайян ғайриҳуқуқий қилмишлар содир этишни рад этувчи давлат органлари ходимлари билан муносабатларда ўч олиш усули сифатида жиноятчилар томонидан кўп фойдаланиладиган ёлғон хабар бериш ҳақидаги нормага ўзгартиш киритилмоқда.

    Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши билан прокуратура органлари қонуннинг озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўтаётган, қамоқда сақланаётган, ушлаб турилган ёки маъмурий қамоққа олинган шахслардан жиноятлар тўғрисидаги олинган ариза хабар ва бошқа маълумотларни зудлик билан қайд этиш ва ҳал қилиш борасидаги талабларига риоя этилишини текширишлари лозим бўлади.

    Қизғин баҳслардан сўнг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини таҳлил этиш натижаларига кўра Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    Депутатларнинг фикрига кўра, фуқароларнинг меҳнат қилиш ҳамда илгари судланган ёки яқин қариндошлари судланган шахснинг эркин иш танлаш ҳуқуқи қонунларда аниқ назарда тутилмаган ва амалиётда яқин қариндошларининг судланганлиги асосида шахсни ишга қабул қилишни рад этиш ҳоллари кузатилмоқда.

    Хорижий мамлакатларнинг қонун ҳужжатларини ўрганиш шуни кўрсатдики, Франция, Латвия, АҚШ, Буюк Британия қонунларида турли белгиларига кўра камситиш, шу жумладан, шахснинг судланганлиги асосида уни ишга қабул қилишни рад этиш тақиқланган.

    Депутатларнинг таъкидлашича, Меҳнат кодексига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар давлат хизматига садоқатли, ташаббускор кадрларни жалб этишга, меҳнат қилиш ҳамда ишни эркин танлаш ҳуқуқи кафолатларининг кучайтирилишига хизмат қилади.

    Мунозаралар якунларига кўра, биринчи ўқишда кўриб чиқилган қонун лойиҳалари маъқулланди.

    Мажлисда парламент Қонунчилик палатасининг ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

    06.02.2018, 22:32   Изоҳ (0)   7521
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қамоқдан чиқарилган ўзбек журналисти, Ўзбекистон меҳмонлари учун янги қулайликлар, Тошкентга келган мундиал кубоги ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    06.02.2018, 22:21

    Фарғонанинг Риштон, Сўх ва Бувайда туманларига янги ҳокимлар тайинланди

    06.02.2018, 21:51

    «Сенга пакт керакми, мана пакт!»

    06.02.2018, 20:53

    Тўрақўрғонда инновацион ЙПХ автомобили модели ўрнатилди

    06.02.2018, 19:34

    Россия ҳарбий делегацияси Қуролли Кучлар академиясига ташриф буюрди 

    06.02.2018, 16:58

    Хайрия акцияси. 4 ёшли Бобуржоннинг тузалиб кетишига ҳисса қўшайлик!

    06.02.2018, 16:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кореялик олимлар қариш касаллик эканини аниқлади ва уни секинлаштириш мумкинлигини айтмоқда

    Саломатлик | 11 август, 18:45

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

    Реклама | 11 август, 18:00

    Ўзбекистон 6 ойда 1 824 тонна музқаймоқ импорт қилди

    Ўзбекистон | 11 август, 18:30

    Буюк Британияда 70 ёшдан ошган ҳайдовчиларга рулга ўтириш тақиқланиши мумкин

    Дунё | 11 август, 18:15

    “Ливерпуль” “Барселона” футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 11 август, 17:55

    Хитойда 90 ёшли она ўғлини судда шахсан ҳимоя қилиш учун қонунчиликни ўрганди

    Лайфстайл | 11 август, 17:53

    Путин қуршовида Украинадаги урушни тугатиш тарафдори пайдо бўлди — NYT

    Дунё | 11 август, 17:25

    Холмўмин Ёдгоров Судьялар олий кенгаши раиси лавозимига қайта сайланди

    Ўзбекистон | 11 август, 17:11

    “Расмингни қўйиб ҳам калтаклайверади, қаёққа қочасан?” — Зоир Мирзаев ОАВдан қочаётган ҳокимлар ҳақида

    Ўзбекистон | 11 август, 17:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.