АҚШнинг энг йирик бизнесменлари бир савдо куни мобайнида 114 миллиард доллар йўқотди. Бу ҳақда, Bloomberg Billionaires Index миллиардерлар индексига асосланиб, TJournal хабар бермоқда.
Айтилишича, йўқотишлар бўйича етакчи медиамагнат Уоррен Баффет бўлди — унинг зарари 5 миллиард доллардан ошди. Иккинчи ўринда — Facebook асосчиси Марк Цукерберг (3,6 миллиард доллар), учинчи ўринда — Amazon асосчиси ва дунёнинг энг бой инсони Жефф Безос (3,2 миллиард доллар).
АҚШнинг асосий биржалари бир кунда 3,5–4 фоизга тушиб кетди. Бу йўқотишларга сабаб бўлди.
Россия матбуотига кўра, россиялик олигархлар бунинг натижасида бир кунда 2,1 миллиард доллар йўқотган.
Изоҳ (0)