Chevrolet компанияси тиркамасига 4,5 тонна юк ортилган Silverado 3500 HD ва Ford Super Duty F-450 оғир пикаплари ўртасида дрег-пойгани ташкиллаштирди. Пойганинг видеоси ишлаб чиқарувчининг YouTube’даги каналига жойлаштирилди, деб хабар берди «Мотор».
Пойгада иштирок этган Chevrolet Silverado 3500HD 451 от кучига эга 6,6 литрли V8 двигатели билан жиҳозланган. Двигатель олти диапазонли «автомат» билан жуфтликда ишлайди. Пикап 6 тоннагача юкни ташишга қодир.
Ford Super Duty F-450 ҳам 456 от кучига эга 6,7 литрли V8 диватели билан жиҳозланган. Узатмалар қутиси олти диапазонли «автомат». 9,5 тоннагача юкни таший олади.
Chevrolet ўтган йил давомида Silverado’нинг 585 864 дона турли модификациясини сотишга муваффақ бўлди. Ford F-Series’да эса ушбу кўрсаткич 896 764 нусхага тенг.
Изоҳ (0)