Facebook’даги Серж Пол тахаллусли фойдаланувчи шу сарлавҳа остида Тошкент йўлларида ҳаракатланаётган антиқа транспорт воситасининг фотоларини жойлаштирди.
Тармоқ фойдаланувчилари лавҳаларни қизғин муҳокама қилди. Кимдир машина моделини Tesla деб атаган бўлса, яна кимдир Malibu’дан қиммат бўлса керак, деб тахмин этган.
Шунингдек, «Ишмобил», «Ғилдираклардаги уй» деган вариантлар ҳам келтирилган.
Фикр билдирганлар орасида «Асосийси, пиёда эмас», «Унга бензин нархининг умуман қизиғи йўқ» дея ҳавас қилганлар ҳам оз эмас.
Изоҳ (0)