Хитойнинг мамлакат раҳбарияти учун автомобиллар ишлаб чиқарувчи Hongqi компанияси консептуал ретрокупени тақдим этди. Машина бренд дизайнининг ривожланиш йўналиши ва унинг янги логотипини намойиш этади. Автомобилнинг тўлиқ ўлчамдаги макети Vision Mercedes-Maybach 6 стилистлари томонидан яратилган. Бу ҳақда «Мотор» хабар берди.
Намуна серияли ишлаб чиқариладиган машинаники эмас, бироқ компания томонидан таъкидланишича, ташқи кўринишнинг баъзи қисмлари келгусида ишлаб чиқариладиган машиналарда ўз ўрнини топади.
Изоҳ (0)