Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида яшовчи фуқаро уйи подъездига яқин жойда автомобилини қолдириб кетадиган ҳайдовчилар билан курашишнинг ноодатий усулини топди, деб хабар беради «Мотор».
Фуқаро иккита Smart сити-карини харид қилди ва уларни подезднинг икки томонига жойлаштирди. Бу транспорт воситалари ҳайдовчилар учун чегара бўлиб хизмат қила бошлади.
Қўшниларнинг айтишича, подъезд яқинига бегона ҳайдовчилар автомобилини қўйиб кетгани учун шу уйда яшовчи кишининг автомобили учун жой етмаётган эди.
Йўл ҳаракатини ташкил этиш бошқармаси вакили журналистларга берган интервьюсида бундай ҳаракатлар қўйиб кетилган автомобиллар мустақил ҳаракатлана олгунига қадар қонуний деб ҳисобланишини маълум қилган. Автомобильнинг тўхтаб туришига чекловлар йўқ.
Изоҳ (0)