АҚШ ИШИД террорчилик гуруҳи устидан эришилган ғалабадан сўнг қўшинларнинг Ироқдан Афғонистонга кўчирилаётганлигини тасдиқлади. Бу ҳақда Пентагон вакили Эрик Пэхон баёнотига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Бу ҳақиқатда шундай, бироқ қўшинлар сони ва ўзгаришларга аниқлик кирита олмайман», — деди у.
Аввалроқ Ироқ ҳукумати вакили АҚШ мамлакатдан қўшинларни олиб чиқа бошлаганлигини тасдиқлаган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)