• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Тошкентдан келадиган каттакон» ёки қачонгача комиссия учун ишлаймиз?

    Турмуш ўртоғим ўқитувчи бўлиб ишлайди. Кейинги пайтда бот-бот безовталаниши, асабийлашишини кузатаман. Буни кечки пайт телефони қўлидан тушмаслигидан пайқаш қийин эмас. Мулоқот мавзуси деярли бир хил:

    — Эртага жуда ёмон комиссия келяпти, туриб бермасанг бўлмайди. Дарсдан ярим соат олдин келиб, рўйхатдан ўтиб, «как штик» ўтирасан. Форма эсдан чиқмасин, келмай яна «подводит» қилмагин, хўпми?

    Фото: Delfi

    Фото: Delfi

    Шу тариқа гуруҳдаги барча ўқувчилар ёки уларнинг ота-оналарига бирма-бир қўнғироқ қилиб чиқади. Бироқ баъзан хумпар ўқувчилар панд бериб қўяди ва аёлим кўзда ёш билан уйга қайтиб келади. Демак, ё танбеҳ эшитган ёки мукофотдан маҳрум бўлган. 

    «Комиссия» деганлари айниқса, тиббиёт ва таълим соҳаларини хуш кўради. Тасодифми-йўқми, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази яқинда ўтказган сўров натижаларига кўра соғлиқни сақлаш Ўзбекистондаги энг коррупциялашган соҳа деб топилди. Кейинги ўринни эса, сезганингиздек, таълим эгаллади. 

    Тўғри-да, комиссиянинг келиб-кетиши осонми? «Меҳмон атойи худо» деган гап бор. Уни кўнгилдагидек кутиб олиш, олиб юриш, ётоғини таъминлаш, яхши жойда овқатлантириш, совға-салом билан кузатиш керак. Худо кўрсатмасин, нимадандир кўнгли тўлмай, ранжиб қолса, иш пачава бўлди деяверинг. 

    Ҳаммадан чекка жойлардаги тиббиёт ва таълим муассасаларига қийин: уларни кунора туман ёки вилоятдан келган комиссия йўқлаб туради. Ора-сира Тошкентдан келадиган каттаконларни ҳам кутиб олишга тўғри келади.

    Агар бу тинимсиз комиссиялардан нимадир наф бўлганда, биздаги тиббиёт ва таълим аллақачон юксак чўққиларни забт этган, ўқувчи ва талабаларимиз нуфузли хориж мукофотларига даъвогарлик қилаётган бўларди. Афсуски, ҳозирча буни кузатаётганимиз йўқ. Комиссиялардан зада бўлган шифокор ва ўқитувчилар давлат муассасаларини ташлаб, хусусий секторга ўтиб кетяпти. Бу кетишда яқинда комиссиялар текширадиган муассасанинг ўзи қолмаса гўрга эди. 

    Комиссияларнинг келиши кўпинча муҳит бузилиши, миш-мишлар болалашига сабаб бўлади: бир ҳудуд ёки ташкилотга комиссия серқатнов бўлиб қолдими, тамом, ҳамма ҳоким ёки раҳбар лавозимидан кетишига қанча қолганини санаб ўтиради. 

    Тинимсиз комиссиялар туфайли мутасаддиларни ташаббус ва фикрдан холи, муте кишиларга айлантирдик. Боғчалардан бирига борганда муассаса ички деворининг бир қисми тушиб кетганига кўзим тушди. Мудирани «Опа, шуни бир нима билан тўсиб қўйса бўлмайдими, хавфсизликка тўғри келмайди, маст-аласт кишилар кириб келиши мумкин», — дея огоҳлантирган бўлдим. У кўзини пирпиратиб, «Укажон, буни шунча келган комиссия айтмаганди-да», — деди. 

    Русларда «свежий взгляд», яъни «четдан нигоҳ» деганга ўхшаш гап бор. Шу маънода балки комиссиялар ҳам керакдир. Аммо, одамни қонига ташна қиладиган даражада эмас-да. Четдан қарашнинг ҳам меъёри бор ахир.

    У ёғидан келсангиз, қилаётган ишимиз, ўтказаётган тадбирларимизнинг кўпи хўжакўрсинга. Агар унга ҳокимлик, соғлиқни сақлаш ёки халқ таълими бўлимидан кимдир келмаса, бу ҳақида газета, телевидения ёки сайтда икки энлик хабар ё лавҳа чиқмаса, ўтмади деб ҳисоблашга тайёрмиз.

    Бу ҳолатни йўлларимизда ҳам кузатиш мумкин. Хавфсизлик камарини ЙҲХБ ходимини кўрганда тақамиз, худди жонимиз омонлиги унга керакдек. Радар борлигини билиб қолсак, рухсат этилган тезлик 50 километр бўлса ҳам, 30 да юрамиз, ўтиб олгач, яна борига босамиз. 

    Кўзбўямачилик қон-қонимизга сингиб кетган. Пахта йиғим-теримига ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларини олиб чиқмаслик ҳақида кўрсатма берилганидан сўнг уларни ёппасига қайтариб келдик. Орадан бироз вақт ўтиб, ҳовур босилганидан сўнг бечораларни маҳалласидан «қалб амри билан» яна келган жойига жўнатиб юбордик. Энди темир-терсак билан ҳам шу аҳвол: таълим ва тиббиёт муассасаларига уларни йиғиш бўйича топшириқ бериш ман этилди. Бироқ алдам-қалдам йўллар билан яна шифокор ва ўқитувчини металлолом тўплашга мажбурлаш давом этмоқда. 

    Ўтган галги мақоламизни «Мажбурий обуна кимга керак?» деган савол билан якунлагандик. Бу гал ҳам анъанадан воз кечмадик ва навбатдаги саволни кўндаланг қўямиз: қачонгача комиссия учун ишлаймиз? Ўзимиз учун, жамият равнақи учун ишлаш фурсати етмадими? 

    05.02.2018, 16:55   Изоҳ (0)   75981
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.