Қозоғистонлик сейсмологлар Ўзбекистон ҳудудида 4,7 магнитудали ер силкинишини қайд этди, деб ёзади Kazakhstan Today.
Қозоғистон сейсмик тажрибавий-услубий экспедицияси маълумотларига кўра, 5 февраль куни Тошкент вақти билан 06:56 да зилзила аниқланган. Унинг эпицентри Олмаотадан 576 км узоқликда Ўзбекистон ҳудудида жойлашган.
Зилзиланинг энергетик синфи — 10,0. МPV магнитудаси — 4,7. Чуқурлиги 20 км. Сезиларлилик даражаси (МSК-64 шкаласи бўйича) ҳақида маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)