Эркин конвертация туфайли алмашув курсига боғлиқ айрим хизмат турлари тарифларининг оширилиши инфляция даражасида асосий омил бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Иқтисодиёт вазирлиги мутахассисларининг фикрича, қиймати энг кам ойлик иш ҳақига боғлиқ хизмат турлари тарифларининг ортиши ҳам инфляция даражасига сезиларли таъсир кўрсатди.
2017- йилда алмашув курси ва минимал иш ҳақига боғлиқ хизматлар ҳамда марказлаштирилган тарзда белгиланадиган хизматлар тарифларининг ўсиши кузатилди.
Хусусан, ҳаво транспорти хизматлари 48,2 фоиз, темир йўл транспорти 17,7, мобил алоқа ва интернет 31,4 фоиз, мактабгача таълим муассасалари тарифлари 8,3 фоиз, ҳуқуқий ва банк хизматлари 15,0 фоизга ошган бўлиб, уларнинг умумий инфляция даражасига таъсири 7,6 фоизни ташкил этди.
Изоҳ (0)