Покистонлик эркак қариндошлари қизининг турмушга чиқишини маъқуллаганидан хабар топгач, ўз оиласини ўлдирди. Қиз унга умуман ёқмайдиган йигитга турмушга чиқиши керак эди. Бу ҳақда Hindustan Times хабар берди.
Асиф Шоҳ дастлаб хотини, сўнг қизлари Комал ва Ридани отиб ташлади, шундан кейин эса 15 ёшли ўғлини оғир яралади.
Келишмовчилик Панжоб вилоятининг Атток шаҳрида юз берган. Полициячилар сўзларига кўра, 26 ёшли Комалга бир йигит совчи қўйган. Келиннинг отасига у хуш келмаган.
Бўлажак қайнота оиланинг қолган аъзолари ундан фарқли равишда бўлғуси тўйдан мамнун эканлигини билгач, қўлига қурол олган. Қотилликдан сўнг воқеа жойидан қочиб қолган. Эркакни полиция қидирмоқда.
Изоҳ (0)