АҚШнинг Жанубий Каролина штатида Amtrak компаниясига тегишли йўловчи поезди юк ташувчи темир йўл состави билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда, NBC News телеканалига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Воқеа 4 февраль куни эрталаб рўй берди. Йўловчи поезди Нью-Йорк — Майами йўналишида ҳаракатланаётган эди.
Компания маълумотларига қараганда, поездда 139 йўловчи ва саккиз нафар экипаж аъзоси бўлган.
Лексингтон округи шерифига кўра, тўқнашув оқибатида бир неча вагон рельсдан чиқиб кетган. Икки киши ҳалок бўлган, 70 киши яраланган. Улар шифохонага йўлланган.
Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда. Ҳудудда транспорт ҳаракати тўхтатилган.
Изоҳ (0)