Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 16 ноябрдаги «Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори асосида жорий йилдан бошлаб Ўзбекистондаги ОТМларга қабул жараёнлари мутлақо янги тизимда ўтишидан аллақачон хабарингиз бўлса керак, деб ёзади блогер Хушнудбек Худайбердиев.
Бугунги кунда юқоридаги Президент қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор норматив-ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилиши кутилмоқда.
Биздаги маълумотларга кўра, шундай ўзгаришлардан бири хориждаги ОТМларда таҳсил олаётган Ўзбекистон ёшларининг Ўзбекистонга ўқишини кўчириш жараёнларида ҳам режалаштирилмоқда.
Хусусан, халқаро тан олинган ташкилотларнинг рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатига киритилган Россия давлат олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабаларнинг аризаларига мувофиқ ўқишини синовларсиз тўлов-контракт асосида кўчириш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Агар ушбу янги тартиб жорий этиладиган бўлса, унда кучли 1000 таликдан жой эгаллаган Россиядаги ОТМларда таҳсил олаётган талабалар ҳеч қандай тўсқинликларсиз, шунчаки ариза бериш орқали ўқишини Ўзбекистонга кўчиришлари мумкин бўлади.
Ўқишини кўчиришни истаган талаба йўналиши тўғри келадиган исталган ОТМни танлаши мумкин бўладими ёки бунга ҳам қандайдир чекловлар бўладими (масалан, фақат доимий пропискада бўлган ҳудуддаги ОТМга), бу ҳозирча аниқ эмас.
Муштарийларни яна бир савол қизиқтириши мумкин, яъни айнан қайси халқаро рейтинг асос қилиб олинади? Ҳозирча бу ҳам аниқ эмас, лекин имтиҳонсиз нострификация билан боғлиқ аввалги амалиётдан келиб чиқилса, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест марказининг қўшма қарорида учта халқаро ташкилот рейтинглари ҳисобга олиниши белгилаб қўйилган эди. Булар:
1) QS – Quacquarelli Symonds;
2) ARWU – The Academic Ranking of World Universities;
3) THE – Times Higher Education.
Шуни инобатга олиб, юқоридаги учта халқаро рейтингда кучли 1000 таликка кирган Россия ОТМлари рўйхати қуйидагича бўлади. Мабодо қарор тасдиқланса, унда Россиянинг қуйидаги 27 та ОТМларидан ўқишни имтиҳонсиз кўчириш мумкин бўлади: