Хоразм вилояти туманлари ҳокимлари ва ўринбосарларидан иборат гуруҳ Андижон вилоятига келди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Хўжаобод, Олтинкўл, Асака туманларидаги «Рухсор агро голд», «Нил гранит», «Навигул», «Бахт имкон ривожи», «Обод турмуш орзуси» масъулият чекланган жамиятлари, агрофирмалар ва фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш, тўқимачилик ва чорвачилик бўйича тўпланган тажриба меҳмонларда қизиқиш уйғотди.
«Бу ерда кўрганларимиз келгуси фаолиятимизни шакллантиришга хизмат қилади. Масалан, андижонликларнинг тўқимачилик ва мева-сабзавотни қайта ишлаш тажрибаларини ўзим раҳбарлик қилаётган туман миқёсида оммалаштириш ниятидаман», — дейди Шовот тумани ҳокими Ҳакимжон Отахонов.