«Олмаота—Бишкек—Тошкент—Термиз» автомобиль йўлида фото ва видео қайд этиш февраль ойида тўлиқ ишга тушади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.
Тошкент вилояти ҳудудидан ўтган М39 «Олмаота—Бишкек—Тошкент—Термиз» автомобиль йўлининг 806-871 километрлари оралиғида махсус автоматлаштирилган фоторадарлар ўрнатилиб, жорий йилнинг 20 январь кунидан буён синов тариқасида фойдаланилаётган эди.
Мазкур автомобиль йўлига ўрнатилган фоторадарлар шу ойдан бошлаб тўлиқ ишга туширилади.
Йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчиларни аниқлашга мўлжалланган мазкур махсус автоматлаштирилган фоторадарлар қисқа муддатда Тошкент вилоятининг барча шаҳар ва туманларида босқичма-босқич ўрнатилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)