1 февралидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси «Умра. Баҳор–2018» дастури доирасидаги қатновларни амалга ошира бошлайди. Бу ҳақда, компанияга асосланиб, ЎзА хабар қилди.
Ҳозирда навбатдаги дастур доирасида Тошкент – Жидда – Тошкент йўналиши бўйича жами 46 қатнов амалга оширилиб, 8 минг 736 зиёратчини Боэнг 767 самолётларида белгиланган манзилга етказиш режалаштирилган.
Миллий авиаташувчи мутахассислари «кичик ҳаж» амалига пухта тайёрланиш билан бирга, зиёратчиларга қулай шарт-шароит яратиш, юқори даражадаги сервис хизматларини кўрсатиш учун бор имкониятларини сарфламоқда. Шунга кўра зиёратчилар билан ишловчи махсус гуруҳ ташкил этилди.
«Умра. Баҳор–2018» дастури шу йилнинг 29 мартига қадар давом этиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)