Тошкент метроси 2017 йилда биринчи бор фойда кўрди. Ўтган йилги даромад 117 миллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Тошкент метрополитени бош муҳандиси ва собиқ раҳбари Бахтиёр Содиқов маълум қилди, деб хабар берди «Газета.uz».
Ўтган бир йил давомида 62 миллион йўловчи ташилган бўлиб, бу 2016 йилга нисбатан 0,2 фоизга кўп демакдир. Бахтиёр Содиқовнинг сўзларига кўра, йўловчилар ҳажмининг ошишига оз бўлсада нафақахўрларни бепул ташилиши (соат 10:00 дан 16:00 га қадар) ҳам хизмат қилган. Даромад метродаги рекламаларнинг ортиши ҳисобига келган.
Тошкент метрополитени раҳбари Ойбек Худойқулов метронинг кенгайтирилиши борасидаги лойиҳалар — Сергели линиясининг қурилиши ва Юнусобод линиясининг давом эттирилиши ҳақида сўзлаб берди.
Аввалроқ, узунлиги 7,1 километр, қиймати 170,1 миллион долларга тенг Сергели метро линияси 2020 йилда, Юнусобод линияси 2019 йилда фойдаланишга топширилиши ҳақида хабар қилинганди.
Изоҳ (0)