2017 йилда Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчилар сони ўтган йилдагига нисбатан 160 минг нафарга кўпайди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
2012—2017 йилларда Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим муассасалари сони 41 тага кўпайиб, 546 тага етган.
Шу йилларда Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий натижалари ҳамда 2018 йил режа кўрсаткичларида қайд этилишича, 2017 йилда янги MTMлар ташкил этилмаган.
Жорий йилда 21-та MTM очилиши натижасида пойтахтда фаолият кўрсатаётган боғчаларнинг умумий сони 567 тага етказилади. Улар 1 миллион 270 минг тарбияланувчини қамраб олиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)