Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати собиқ раиси Рустам Иноятов Президент фармони билан Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб тайинланди. Бу ҳақда «Дарё»нинг ишончли манбалари хабар бермоқда.
Шунингдек, Рустам Иноятов кеча, 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди.
Аввалроқ, Рустам Иноятов Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси раислигидан олиниб, унинг ўрнига шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори вазифасида ишлаб келган Ихтиёр Абдуллаев тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)