АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари кемага қарши патруль самолёти P-8A Poseidon 25 январь, пайшанба куни Қримдан жануби-ғарбга разведка парвозини амалга оширди. Бу ҳақда Ғарб авиация ресурсларига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Сицилиядаги Сигонелла авиабазасидан парвоз қилган Америка денгиз разведкачи самолёти кўп соатлик парвозни амалга оширганлиги таъкидланмоқда. Бунда самолёт Қрим соҳилларига 60 километрга яқин масофага яқинлашиб, 7,5 минг метр баландликкача пастлаган.
Шунингдек, шу кунда АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари учувчисиз учар қурилмаси RQ-4B Севастополь яқинидан, Қрим жануби соҳили бўйлаб ва Краснодар ўлкаси соҳилидан Сочига қадар парвоз қилиб, ўн соатдан кам бўлмаган вақт давомида разведка олиб борган.
Бундан ташқари, 25 январь куни АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари разведка самолёти RC-135V Калининград вилояти яқинида кўп соатлик парвозни амалга оширди.
Изоҳ (0)