Венесуэланинг амалдаги президенти Николас Мадуро давлат раҳбари лавозимига янги сайловларда иштирок этишини тасдиқлади. Бу ҳақда 24 январь, чоршанба куни республика алоқа ва ахборот вазирлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Сизларга маълум қиламанки, президентлик сайловларида номзодимни илгари сураман, ишчи классидан номзодлик қиламан», — деди сиёсатчи.
Ўтган сешанба, 23 январь куни Венесуэла Конституциявий ассамблеяси овоз бериш жорий йилнинг 30 апрелига қадар ўтказилиши лозимлигини белгилади. Аввалроқ сайловлар иккинчи яримйиллик якунида ташкил этилиши тахмин қилинган эди.
Изоҳ (0)