Ақтўбе-Иргиз йўлида ўзбекистонликлар бўлган яна бир автобус ишдан чиқди, деб хабар беради ЎзА.
Автобусда қозоғистонлик уч ҳайдовчи, 47 ўзбекистонлик ва 6 россиялик киши бўлган.
«Чимкент – Уфа» йўналиши бўйлаб йўлга чиққан Сетра автобуси бузилиб, Қалибай овулидан 24 чақирим ерда туриб қолган.
Вилоят фавқулодда вазиятлар департаменти вакиллари йўлда қолганларнинг ҳаммасини хавфсиз жойга кўчирган. 26 киши иситиш пунктига, 27 киши "Қалибай" трасса тиббий-қутқариш бекатига вақтинча жойлаштирилган. Жабрланганлар йўқ.
Олдинроқ 58 нафар Ўзбекистон фуқароси ўтирган автобус Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида қутқариб қолингани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)