Пойтахт ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гиёҳванд моддалар айланмаси билан боғлиқ жиноятни фош этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.
Айтилишича, 20 январь куни соат тахминан 11:00 ларда ЙҲХБ ходимлари томонидан Кинология хизмат ити иштирокида ўтказилган тадбир давомида Бектемир туманида жойлашган «Шарқ» ЙПХ масканида 1990 йилда туғилган Джураев Зуфарали Абдуганиевич бошқарувидаги Malibu автомашинаси тўхтатиб текширилганда, унинг салонидан 1,37 грамм марихуана топилган.
Ҳолат ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)