АҚШ қирғоқларидаги нейтрал сувларда Россия разведка кемаси «Виктор Леонов» аниқланди. Бу ҳақда CNN хабар берди, деб ёзади Meduza.
Радиосигналларни тутишга мўлжалланган кемани Шимолий Каролина штати Уилмингтон шаҳридан 160 километр жануби-шарқда пайқашган. Ҳозирги пайтда у USS Cole эсминеци ва Американинг бошқа кемаларидаги ҳарбийлар томонидан кузатилмоқда.
Ҳарбийлар маълумотларига кўра, ўтган ҳафта «Виктор Леонов» Тринидад ва Тобаго пойтахтидан Кариб ҳавзасига йўл олган ҳамда Канаверал бурни ва АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг Kings-Bее ва Норфолкдаги ҳарбий базалари ҳудудида ҳаракатланган.
Изоҳ (0)