Американинг Мичиган штатида CNN телеканали штаб-квартирасига бир неча марта қўнғироқ қилган маҳаллий фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда WGCL-TV хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Эркак телеканал штаб-квартирасига 22 марта қўнғироқ қилган ва барча ходимларни отиб ташлаш билан таҳдид қилган.
«Сохта янгиликлар. Барчангизни отиб ташлайман», — дея таҳдид қилган америкалик қўнғироқларида.
Полициячилар қўнғироқ қилувчи жойлашган жойни аниқлаб, уни қўлга олди. У ҳибсда сақланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп ёлғон янгиликлар тарқатувчи ОАВ рейтингини тузганлиги хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)