Туркия Ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари 22 январь, душанба куни Сурия шимолидаги Африн чегара ҳудудида «Ўз-ўзини мудофаа қилиш кучлари» курд отрядлари позицияларига зарбалар беришни яна йўлга қўйди. Бу ҳақда Firat агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Жильбара қишлоғи атрофига уюштирилган рейдлардан бирида қўшни Идлибдан кўчиб келган 11 нафар суриялик қочоқ, жумладан, етти нафар бола ва ўсмир ҳалок бўлган.
Курд жангарилари 21 январь, якшанба куни Анқара томонидан қўллаб-қувватланувчи «Сурия озодлик армияси» тузилмасига кескин қаршилик кўрсатган ва Туркия танкини шикастлаган Билбил чегара сектори ҳам бомбардимон қилинган.
Изоҳ (0)