Россия Давлат Думаси муҳокамасига киритилган янги қонун лойиҳаси 14 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини чеклашни назарда тутади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ташаббусга мувофиқ, кўрсатилган ёш категориясидаги болалар ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтиши учун унинг қонуний вакилларидан ёзма розилик талаб этилади.
Ҳужжат муаллифи, «Единая Россия» партиясидан сайланган депутат Виталий Милонов бу масалада «Ахборот, ахборот технологиялари ва ахборотни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар киритиш лозим деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)