Қозоғистоннинг Оқмола вилоятида илк совуқ кунларда уч киши музлаб қолиб, вафот этди, деб ёзади «Казинформ».
Оқмола ИИБ матбуот хизмати раҳбари Гулнар Пинчукнинг маълум қилишича, 20 январь 15:50 да навбатчи қисмга йўл ёқасидаги ариқдан 30—40 ёшлардаги эркакнинг жасади топилганлиги хабар қилинган. У 1980 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро эканлиги аниқланган.
21 январь куни 1967 йилда туғилган аёлнинг жасади топилган. Шу куннинг ўзида Дамса қишлоғининг 63 ёшли фуқароси ҳалок бўлганлиги маълум бўлди.
Полиция сўзларига кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси ҳаётлигида спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилган. Суд-тиббий экспертиза тайинланган. Ўлим ҳолатларининг дастлабки сабаби — организмнинг ҳаддан ташқари совиб кетиши.
Изоҳ (0)