Кобулдаги (Афғонистон) меҳмонхонага жангариларнинг ҳужуми оқибатида Қозоғистон фуқароси ҳалок бўлди, деб ёзади Kazakhstan Today.
«Қозоғистон фуқароси бугун жангариларнинг Кобулдаги Intercontinental меҳмонхонасига ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди. Унинг қариндошлари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз», — деб ёзди Қозоғистон ТИВ матбуот хизмати раҳбари Facebook’даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 20 январь куни қуролланган жангарилар Афғонистон пойтахтидаги беш юлдузли Intercontinental меҳмонхонасига ҳужум қилди. Ҳужум 17 соатдан ортиқ давом этди ва бостирилди. Расмий маълумотларга кўра, 18 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)