Facebook корпорацияси Европа Иттифоқида учта марказ очишни режалаштирмоқда. У ерда истовчилар турли ахборот технологияларини қўллашга ўргатилади. Бу ҳақда компания операцион директори Шерил Сандберг Reuters агентлигига маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Рақамли инқилоб шароитида инсонлар эътиборсиз қолмоқда. Кишилар рақамли иқтисодиётда тўлақонли иштирок этишда зарур кўникмаларга эга бўлиши учун рақамли технологияларни қўллаш кўникмаларини ривожлантиришга инвестиция киритишни истаймиз», — дея аниқлик киритади у.
Мазкур марказлар Испания, Польша ва Италияда пайдо бўлади. Уларда икки йил давомида миллионга яқин одам ўқитилиши режалаштирилмоқда. Кексалар, ёшлар ва қочоқларга алоҳида эътибор ажратилади. Дастурга медиа соҳасини ўрганиш ва интернетдан хавфсиз фойдаланиш курси киритилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)