Apple корпорацияси iOS учун янгиланма чиқаради, унда эски iPhone’ларда ишлаш тезлигини пасайтиришни ўчириб қўяди. Бу ҳақда Тим Кук ABC News’га берган интервьюсида айтиб ўтди.
Кук эски аккумуляторли iPhone’лар унумдорлигини пасайтириш опсияси смартфонларнинг ишлаш вақтини узайтириш учун қўшилгани ҳақидаги фикрни такрорлади. «Кимдир бизда бошқача мақсад бўлганини тахмин қилган бўлса, улардан узр сўраб қоламиз», — деди Кук улар бошидан ўз мақсадларини яққолроқ ифодалиши керак бўлганини айтиб.
Бўлғуси iOS янгиланмасига компания қувват олишни бошқариш бўйича кенгайтирилган функцияларни қўшади. Хусусан, тизимда аккумуляторнинг эскиргани, шунингдек, унумдорлик пасаяётгани ҳақида кўпроқ маълумот пайдо бўлади. Агар истаса, фойдаланувчи тизимнинг секинлашувини ўчириб қўйиб, бу автономликка қандай таъсир қилишини кўриши мумкин. Янгиланманинг синов версияси 2018 йил февралида чиқарилади.
Изоҳ (0)