Microsoft 16 январь, сешанба кунги савдолар чоғида бироз вақт капиталлашуви бўйича 700 миллиард доллар маррасидан ўтди ва бу кўрсаткичга эришган АҚШдаги учинчи компания бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Сессия бошланишида компания акциялари 1,3 фоизга — 90,79 долларгача кўтарилди.
Муомаладаги акциялар сонини (7,715 миллиард) инобатга олганда, бу 700,41 миллиард доллар миқдоридаги капиталлашувга тўғри келади.
Ҳозирда дунёдаги атиги икки компания — Apple (912 миллиард доллар) ва Alphabet (Google бош компанияси, 793 миллиард доллар) Microsoft’дан қимматроқ туради.
Изоҳ (0)