Хитойнинг Alibaba Group компанияси ўқилган матнни тушуниш тестида инсонга нисбатан юқори натижа кўрсатган сунъий интеллект моделини ишлаб чиқди, деб хабар беради «ТАСС».
АҚШнинг Стэнфорд университети томонидан жорий этилган тест машинанинг ўқилган материални тушунишини баҳолашнинг энг ишончли усулларидан бири ҳисобланади.
Тест Википедия онлайн энциклопедиясидан олинган 500 та мақола асосидаги 100 мингдан ортиқ саволни ўз ичига олади.
У сунъий интеллект берилган саволга қанчалик аниқ жавоб бера олишини аниқлашга ёрдам беради.
Тадқиқот натижаларига кўра, сунъий интеллектнинг кўрсаткичи 82,4 фоизни, у билан рақобатга киришган инсоннинг кўрсаткичи эса 82,3 фоизни ташкил этди.
Alibaba вакилларининг айтишича, бу сунъий интеллект инсон ақлидан ўзиб кетиши билан боғлиқ биринчи ҳолат ҳисобланади.
Изоҳ (0)