Америкалик экспертлар Шимолий Кореянинг эҳтимолий ядро арсеналини ҳисоблаб чиқди. Бу ҳақда Bulletin of Atomic Scientists журналида айтилади.
Очиқ манбалардан олинган маълумотларга кўра, Пхеньян қўл остида фойдаланишга тайёр 20 та ядро заряди бўлиши мумкин. Шу билан бирга, КХДРда яна 60 та жанговар каллак тайёрлаш учун етарлича ресурслар бор.
Экспертлар Шимолий Корея ракета ва ядро дастури тараққиётини, шу жумладан, кетма-кет муваффақиятли синовларни салмоқли деб атади. «Иккитаси ўртача қувватли, биттаси эса юқори қувватли бўлган олтита ядро синовидан сўнг, КХДР турли қувватдаги ядро бомбаларини яратишга қодир эканлигига шубҳа қолмаяпти. Ҳатто агар Пхеньяннинг ядро арсенали тўлиқ ҳажмда ишга туширилмаган бўлса ҳам, буни вақт кўрсатади, холос», — деб ёзади муаллифлар.
Изоҳ (0)