Тошкентда машинага ўғриликка тушган шахс қўлга олинди, деб хабар беради шаҳар ИИББ.
Айтилишича, 15 январь куни соат тахминан 11:30 ларда Абдурахимов Суннатилла Иброхим ўғли Шайхонтоҳур тумани ҳудудида фуқаро Анваров Шерзод Асраровичга тегишли Nexia автомашинаси қаровсиз қолдирилганидан фойдаланиб, унинг салонидан 574 минг сўм ва 200 доллар ўғирлаган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.
Изоҳ (0)