Яқин Шарқ минтақаси мамлакатларининг «араб баҳори» — 2011 йилда араб давлатларининг кўпчилиги бўйлаб ўтган тўнтаришлар ва оммавий норозилик тўлқинлари ва ундан кейинги воқеалар оқибатидаги йўқотишлари 900 миллиард долларни ташкил этди. Мазкур маълумотларни Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий келтириб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
Ас-Сисийнинг сўзларига кўра, урушлар, ички ихтилофлар ва тўнтаришлар оқибатида ушбу даврда минтақада 1,4 миллион киши ҳалок бўлган, яна 15 миллиони қочоққа айланган.
Шу билан бирга, ас-Сисийнинг таъкидлашича, 2013 йилнинг июлидан (президент Муҳаммад Мурсий ҳокимиятдан четлатилган) буён вазият барқарорлашмоқда. Ўтган тўрт йил ичида ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида 11 минг корхона барпо этилган, инфляция 35 фоиздан 22 фоизга қисқарган.
Изоҳ (0)