Қозоғистон аҳолиси 2017 йил 1 декабрь ҳолатига 18 миллион 137,3 минг кишини ташкил этди. Бу ҳақда мамлакат иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради EADaily.
Йил давомида аҳоли сони 231,3 минг кишига ёки 1,3 фоизга кўпайди.
Қозоғистонда ўтган йил январидан ноябрига қадар 359,6 минг киши туғилди. Бу 2016 йилнинг тегишли даврига нисбатан 4,9 фоизга кам.
Аҳолининг табиий ўсиши мазкур даврда 2016 йил январь—ноябрига нисбатан 16,9 минг киши ёки 6,6 фоизга камайди ва 239,8 минг кишини ташкил этди.
Изоҳ (0)