Гавайи ороллари аҳолиси 13 январь куни ороллар томонга баллистик ракета учирилгани ҳақида ёлғон хабар олган. Хабар штат фавқулодда ҳолатлар агентлиги ходимининг хатоси сабабли жўнатилган. Бир неча кундан сўнг хизматнинг хавфсизлиги юзасидан кўплаб саволлар пайдо бўлган: ижтимоий тармоқлар фойдаланувчлари худди шу агентликнинг штаб-квартираси акс этган эски суратни топган. Суратда парол ёзилган стикерни кўриш мумкин, деб ёзмоқда TJournal.
Бу сурат 2017 йилда Associated Press томонидан олинган. Хизматнинг операцион директори орқасида код ёзилган қоғозча ёпиштирилган компьютер турибди. Иккинчи стикерда эса ходимларга тизимдан чиқиш ҳақидаги эслатма ёзилган.
Баъзи фойдаланувчилар айнан шу парол ракета зарбаси ҳақида огоҳлантириш тизиминики эканлигини тахмин қилган. Агентлик бу ёзувнинг парол эканлигини тасдиқлаган, бироқ унинг айнан нима учун хизмат қилишини аниқлаштиришдан бош тортган. Ходимларнинг сўзларига кўра, парол «ички тизим»ники бўлиб, бу тизим ороллар аҳолисини огоҳлантириш тизими билан боғланмаган.
Ҳодисадан сўнг штат губернатори Дэвид Айдж фавқулодда хизмат ходими стандарт жараённи бажариш вақтида бошқа тугмани босиб юборганини маълум қилган.
Изоҳ (0)