• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев инвестиция дастурларини шакллантиришнинг янги тартибига бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди

    Шавкат Мирзиёев раислигида 2018 йил 17 январь куни Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштириш бўйича жорий этилган янги тартиб асосида ишларни ташкил этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар берди ЎзА.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимлари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этди.

    Шавкат Мирзиёев юқори иқтисодий ўсишга эришиш ва кучли ижтимоий ҳимояни таъминлашда инвестицияларнинг муҳимлигини қайд этар экан, шу пайтгача бу борадаги ишлар пала-партиш бажариб келинганини танқид остига олди.

    Илгари ушбу соҳа раҳбарлари юқори рақамлар ортидан қувиб, инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш бўйича кўрсаткичларни ошириб кўрсатишни касб қилиб олган эди. Бунинг оқибатида ҳокимликлар ва тармоқ раҳбарлари ушбу «юк»ни бажариш учун молиялаштириш манбаси кафолатланмаган ва ташаббускори аниқ бўлмаган, ҳудудлар ва тармоқлар ривожланишига мос келмайдиган самарасиз лойиҳаларни Инвестиция дастурларига киритишга мажбур бўлар эди.

    Масалан, 2012—2017 йиллар давомида «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти томонидан умумий қиймати 3,3 миллиард АҚШ доллари бўлган 14 та лойиҳа инвестиция дастурларига киритилган. Кейинчалик уларнинг барчаси мақсадга мувофиқ эмас деб топилган ва ҳукумат қарорлари билан тўхтатилган. Энг ачинарлиси, мазкур лойиҳалар ҳужжатларини тайёрлашга 185 миллион АҚШ доллари сарфланган.

    Инвестиция дастурларини шакллантириш ва лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш борасида ҳам қатор муаммолар бор. Бу жараён 15 йил аввал қабул қилинган қарорларда белгиланган мезон ва тартиблар асосида амалга ошириб келинган. Жумладан, лойиҳанинг техник иқтисодий асослари, бизнес режаси ва тендер ҳужжатлари ишлаб чиқилгандан сўнг ваколатли органлар билан такрор ва такрор келишилиши оқибатида унинг экспертизаси белгиланган 15 кун ўрнига 6 ойгача чўзилиш ҳолатларига кўп маротаба йўл қўйилган. Бу инвестиция лойиҳасининг қимматлашиши ва рентабеллиги пасайишига олиб келган.

    Маълумки, инвестиция дастурларига иқтисодий асосланган, лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёр бўлган лойиҳалар киритилиши зарур. Лекин илгари бундай ҳужжатлар лойиҳа инвестиция дастурига киритилгандан сўнг тайёрлаб келинган. Оқибатда лойиҳанинг дастлабки нархи ва тасдиқланган қиймати ўртасида баъзи ҳолларда ҳатто 80 фоизгача тафовут юзага келган. Бу бюджет маблағлари сарфи асоссиз равишда ошиб кетишига сабаб бўлган.

    Лойиҳалар пухта ҳисоб-китоб қилинмагани, уларни амалга оширишга инвесторларнинг ўз маблағлари жалб этилмагани оқибатида кўплаб корхоналар банкрот бўлган. Уларни соғломлаштириш вазифаси зиммасига юкланган тижорат банклари ҳам катта зарарлар кўрган. Шу боис жорий йилдан бошлаб банкрот корхоналарни банклар балансига бериш амалиётига чек қўйилди.

    18.01.2018, 09:08   Изоҳ (0)   9730
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мадина ва Азизбек 2017 йилда Ўзбекистонда болаларга энг кўп қўйилган исмлар бўлди

    18.01.2018, 09:06

    Шавкат Мирзиёев «Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор имз...

    18.01.2018, 08:54

    Сурхондарёда бир гуруҳ пахта саноати ходимлари устидан жиноий иш очилди

    18.01.2018, 08:38

    «Тоштурма» янги бинога кўчиб ўтди

    18.01.2018, 08:24

    Ўзбекистон ОТМларида ўқиётган талабаларнинг неча фоизини қизлар ташкил этади?

    18.01.2018, 08:11

    «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамиятининг 2 нафар масъул ходими ишдан олинди

    18.01.2018, 08:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар саратонга қарши “универсал” вакцина ишлаб чиқди

    Дунё | 22 июл, 11:38

    Қирғизистондаги ЙТҲда 18 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 22 июл, 11:22

    Instagram: Турмушга чиқаётган Рухшона, қоидабузар Шаҳло Зоирова, “Қалпоқ”чилар Жўрабек Норқуловни хотирлади

    Маданият | 22 июл, 11:17

    Польшада йирик нефть ва газ кони топилди

    Дунё | 22 июл, 11:04

    Жигарни асрашга ёрдам берувчи 7 та осон тайёрланадиган ичимлик

    Рецептлар | 22 июл, 10:51

    Ўзбекистон ЖСТга қўшилиш бўйича Швейцария билан икки томонлама музокараларни якунлади

    Ўзбекистон | 22 июл, 10:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.