Ўзбекистон Адлия вазирлиги ўз Telegram-каналида ФҲДЁ соҳасида 2017 йилдаги таҳлиллар натижаларини эълон қилди, деб ёзади «Газета.uz».
2017 йилда 722 094 та туғилишлар қайд қилиниб, бу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан 10 490 тага ёки 1,4 фоизга камайган. Шуларнинг 375 192 нафари ўғил болалар, 346 894 нафари — қиз болалар.
Республика миқёсида энг кўп туғилишлар Самарқанд вилоятида (89 637 та ёки 12,4 фоиз), туман ва шаҳар кесимида Наманган шаҳрида (14 992 нафар ёки 2 фоиз) қайд этилди.
2017 йил давомида Қашқадарё вилоятида бошқа ҳудудларга қараганда ўғил болаларнинг туғилиши қизларга нисбатан 3395 нафар ёки 9,4 фоизга кўпайган.
Республика бўйича 14 382 нафар эгизаклар туғилган бўлиб, бу эса умумий туғилишлар сонининг 1,9 фоизини ташкил қилади. 138 та оилада 3 нафар боладан иборат эгизаклар ва 1 та ҳолатда Андижон вилояти Шаҳрихон туманида 4 нафар боладан иборат эгизакларнинг туғилиши қайд этилган.
Энг оғир 9,870 килограммли қиз бола ва энг узун 70 см бўйли ўғил бола туғилган.
2017 йилда туғилган 5678 нафар қиз болага Мадина ва 5674 нафар ўғилга Азизбек исмлари қўйилган.
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида она 9-фарзандини дунёга келтирган.
Изоҳ (0)