Тез овқатланиш ресторанлари тармоғи McDonald’s етти йилдан сўнг қайта ишланган ёки махсус сертификациядан ўтган материаллардан ишланган ўрамларга ўтади. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг ўсиб бораётган талаблари туфайли қабул қилинмоқда. Бу ҳақда 16 январь, сешанба куни McDonald’s компанияси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Истеъмолчиларимиз ўрам чиқитларини атроф-муҳитни ҳимоя қилиш соҳасининг бош муаммоси деб атади. Уларнинг фикрича, биз бу билан шуғулланишимиз лозим. Мижозлар истакларини қаноатлантириш учун камроқ ўрамдан фойдаланиб, унга қўлланилгандан сўнг қайта ишлашга қулай шакл беришимиз лозим», — дейди McDonald’s вице-президенти Франческа Дебиасе.
Компания ўзгаришлар McDonald’s нинг дунёдаги барча тамаддихоналарига 100 фоиз дахл қилишини таъкидлайди. Компания тақдим этган маълумотларга кўра, у охирги 25 йилда қадоқ материаллари ҳажмини 136,08 минг тоннага қисқартирган, 0,9 миллион тонна картон қутиларни қайта ишлашга юборган ва қоғоз чиқиндилари миқдорини 30 фоизга камайтирган.
Изоҳ (0)