Американинг Мичиган штати Детройт шаҳри яқинида 16 январь куни метеорит қулаши қайд этилди. У кичикроқ зилзилани келтириб чиқарди. Бу ҳақда АҚШ Миллий метеорологик хизмати матбуот хизмати хабар қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Синоптиклар Детройт аҳолиси осмонда кузатган чақнаш метеорит қулаши оқибати эканлигини тасдиқлади.
Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.
АҚШ Геология хизмати метеорит қулаши кучсизроқ зилзилага сабаб бўлганлигини қайд этди.
Изоҳ (0)