Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи қошида имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази расман иш бошлагани ва унга раҳбар этиб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинишича, ўтган қисқа вақт давомида ташкилот структураси тўлиқ шаклланиб, дастлабки амалий ишлар бошлаб юборилди.
Айни кунларда Раъно Шодиева Андижон вилояти Пахтабод туманидаги имконияти чекланган ёш оилалар, ёшлар, болаларга амалий кўмак бериб, улар билан очиқ мулоқотлар ўтказмоқда.
Изоҳ (0)