Мексиканинг Веракрус штатида номаълум кимсалар тўққиз кишини ўлдирди ва уларнинг жасадларини Халапа шаҳри кўчаларидан бирида ташлаб кетилган микроавтобусда қолдирди. Бу ҳақда 13 январь, шанба куни Televisa телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Машинада жасадлардан ташқари ҳудуд жамоат хавфсизлиги раҳбариятига таҳдид қилинган мактуб ҳам топилган. Одамларни ким ўлдирган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумот ошкор этилмаган. Расмийлар ҳалок бўлганлар шахсини аниқлашга киришди.
Мексика жануби-шарқида жойлашган Веракрус охирги йилларда мамлакатнинг энг хавфли ҳудудларидан бирига айланди. Штатда 2016 йилнинг декабридан 2017 йилнинг октябрига қадар 1,5 мингдан ортиқ қасддан содир этилган қотиллик қайд этилган.
Изоҳ (0)