15 январь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов 2017 йилда туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумотлар берди.
Қўмита раисининг маълум қилишича, 2017 йил давомида Ўзбекистонга 2 миллион 520 минг сайёҳ ташриф буюрган. Бу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан 24,3 фоизга ошган.
Шу билан бир қаторда, ҳозирда туризм хизматлари экспорти 2016 йилга нисбатан 24 фоизга ошиб, 1 миллиард 557 миллион долларни ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)