Европанинг топ клублари қишки трансфер учун катта пул сарфлашдан ўзини бироз олиб қочади. Чунки улар янги мавсум олдидангина йирик харидларга қўл уриб, жамоа ўзагини тузиб олишга уринади.
Қишда эса асосан омади юришмай қолган футболчилар бошқа клуб сафига ўтиши мумкин, деб ҳисоблаб келинган. Бироқ яқин 5—6 йил ичида бу каби фикрлар ўзгарди. Мавсум ярмидан клубга келган футболчи, ярим йил давомида янги жамоасига кўникади ва келаси мавсумдан бошлаб унинг тўлақонли аъзосига айланиб олади.
Қуйида қишки трансфернинг энг қиммат 10 та хариди келтириб ўтилган.Лукас Моура — 40 миллион евро
«Сан-Паулу» — «ПСЖ» (2013 йил)Юлиан Дракслер — 40 миллион евро
«Вольфсбург» — «ПСЖ» (2017 йил)Энди Кэрролл — 41 миллион евро
«Ньюкасл» — «Ливерпуль» (2011 йил)Жексон Мартинес — 42 миллион евро
«Атлетико» — «Гуанжоу Эвергранд» (2016 йил)Хуан Мата — 45 миллион евро
«Челси» — «Манчестер Юнайтед» (2014 йил)Алекс Тейшейра — 50 миллион евро
«Шахтёр» — «Жиангсу Сунин» (2016 йил)Фернандо Торрес — 58 миллион евро
«Ливерпуль» — «Челси» (2011 йил)Оскар — 60 миллион евро
«Челси» — «Шанхай СИПГ» (2017 йил)Диего Коста — 66 миллион евро
«Челси» — «Атлетико» (2017 йил)Филиппе Коутиньо — 160 миллион евро
«Ливерпуль» — «Барселона» (2018 йил)
Изоҳ (0)