Ўтган йили Ўзбекистон иқтисодиётида ўзлаштирилган чет эл инвестициялари ҳажми 1,4 баробарга ўсиб, 2,4 миллиард доллардан ошди. Инвестицияларнинг умумий ҳажмида чет эл киритмалари ҳажми 20,4 фоизга етди — 2016 йили бу кўрсаткич 15,3 фоизни ташкил қилган эди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати томонидан бош вазир ўринбосари Сухроб Холмуродов иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида айтилди, деб хабар беради «Газета.uz».
«Биз синчиклаб режалаштирмай туриб ҳар йили инвестицион дастурлар ишлаб чиқишдай эскирган амалиётдан, узоқ истиқболли инвестицион ғоя ва вазифалар шакллантиришга ягона концепция бўйича ёндашишдан воз кечдик», — деди бош вазир ўринбосари.
У бундан буён давлат дастурлари 10–15 йилга мўлжаллаб ишлаб чиқилишини таъкидлади. Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида давлат ривожланиш дастурларини молиялаштириш жамғармаси ташкил этилган бўлиб, у турли манбалардан, шу жумладан, хорижий инвестициялар ва кредитлардан маблағ етказиб беради.
«Инвестицион дастур ишлаб чиқишда шу пайтга қадар бўлган рақамлар ортидан қувиш иқтисодий мувофиқлик ва инвестициялардан кўриладиган манфаатни юзаки баҳолар эди», — таъкидлаб ўтди Сухроб Холмуродов.
Изоҳ (0)